Тошкент метрополитени йўналишларидаги ўзгаришлар

Тошкент метрополитени йўналишларидаги ўзгаришлар

 

kengokengkengkvengeun.jpg

 

       Тошкент метрополитени линияларининг график схемаси янгиланиб, долзарб ҳолатга келтирилди. Янгиланган схема 2026 йил 3 январ санаси билан эълон қилинган.

       Хусусан, Юнусобод йўли ва Ҳалқа ерусти йўлида биринчи ва охирги бекатлар орасидаги ўртача йўл вақти янгиланган. Шунингдек, ушбу йўналишларда бекатлар оралиғида поездлар ҳаракатининг ўртача вақти ҳам қайта кўриб чиқилиб, дақиқалар ва сониялар кесимида аниқлаштирилган.

       Бундан ташқари, метро бекатлари яқинида жойлашган қўшимча шаҳар атрофи автостанциялари схемага қўшилган. Шу билан бирга, метро бекатларидан етиб бориш мумкин бўлган қўшимча диққатга сазовор жойлар — боғлар, бозорлар ва спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотлар ҳам тўлдирилган.