Тошкент ислом институтида Модуль таълим тизими учун тест синовлари
Тошкент ислом институтида Модуль таълим тизими учун тест синовлари

Тошкент ислом институтида (Олий Маъҳад) Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.
Карантин талабларидан келиб чиқиб Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтди. Тошкент ислом институтиректори У.Ғафуров тест синовларини кириш сўзи билан очиб берди. Институт ходими Козимхон қори Асроров Қуръон тиловат қилди. Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори М.Комилов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов ташриф буюриб, бўлажак толиби илмларга муваффақият тилади.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, қабул ҳайъати аъзолари ва абитуриентлар гувоҳлигида тест саволлар китоби ва жавоблар варақаси солинган, муҳрланган махсус қоплар очилди. Тест материаллари тарқатилгач, тест синовлари учун 2 соат вақт ажратилди.
Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модул таълим тизимига modul.muslim.uz сайти орқали 192 нафар абитуриент ариза топширди. Модуль таълимида камида 5 йил мобайнида масжидларда ишлаб келаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар ўқий оладилар. «Имом-хатиб» талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида, масжиддаги иш фаолиятидан бўшамаган ҳолда 3 йил таҳсил оладилар.




