Тошкент Ислом институтида кириш имтиҳонлари

Тошкент Ислом институтида кириш имтиҳонлари

shshrtshjaehaegawefwefewf.jpg

Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича кириш имтиҳонлари  - тест синовлари бўлиб ўтди.

 

Имтиҳонлар карантин чора-тадбирларига мувофиқ, институт ҳовлисида штказилди. Тест синовларини ўтказишда   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов қатнашди, қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида муҳрланган  тест материаллари абитуриентларга тарқатилиб, Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тестларни ечиш учун 2 соат вақт ажратилди, варақаларни тўлдириш ва бўяшга 20 дақиқа вақт қўшиб берилди.

 

Тест синовларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва қабул ҳайъати аъзолари кузатиб, назорат қилди.

 

Бу йил “qabul.muslim.uz” сайти орқали Тошкент ислом институтида ўқиш истагида бўлган 281 нафар, жумладан, 242 нафар йигит ва 39 нафар аёл-қизлардан, ариза келиб тушган.

 

Ўтган йили институт талабаси бўлган йигитлар энг юқори балл 176.3ни, энг паст балл 101.1ни, талаба аёл-қизлар эса энг юқори балл 160.6ни, энг паст балл 97.8ни тўплаган эди. 2020 йилда институтга 50 нафар йигит ва 10 нафар аёл-қиз талабаликка қабул қилинган эди.

 serhrsthshsergaewfwedfewf.jpg

srtjsdjksjtsegaesfgawefawef.jpg