Тошкент – Хива йўналишида Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд

Тошкент – Хива йўналишида Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд

 

vapvapvapumi.jpg

 “Жалолиддин Мангуберди” номли юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд Тошкент – Хива йўналишида қатновини амалга оширмоқда. Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган замонавий поезд пойтахт ва қадимий шаҳар ўртасидаги масофани 7,5 соатда босиб ўтмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Хоразмга 10 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 15 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Таркиби 7 вагондан иборат, 390 нафар йўловчига мўлжалланган тезюрар поезд ҳафта давомида кундалик қатновни амалга оширмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур поезд фақат транспорт воситаси эмас, балки мамлакатнинг муҳандислик салоҳияти ва туристик имкониятларини намоён этувчи муҳим инфратузилма лойиҳасидир.

Шу тариқа, минг йиллар олдин шаклланган “барча йўллар Хивага олиб боради” деган қараш айни кунда замонавий мазмун касб этмоқда. Бугун Хивага йўл янада яқин, саёҳат эса янада қулай ва мазмунли бўлди.