Тошкент халқаро инвестиция форуми

Тошкент халқаро инвестиция форуми

yrpyvkarvykaprvapyrvyapr.jpg

 

     10 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.

      Бу йилги форум аввалгиларидан иштирокчилар сони ва географияси кенгайгани билан фарқланади. Жумладан, Словакия ва Болгария етакчилари, Марказий Осиё давлатларининг расмий делегациялари форумда қатнашмоқда.

       Форумда 8 000 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда, улар орасида 100 га яқин давлатдан 3 000 га яқин хорижий меҳмонлар ҳам бор.

       Анжуман доирасида умумий қиймати 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция лойиҳалари халқаро ҳамжамиятга тақдим этилмоқда. Энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, рақамли технологиялар каби соҳаларда очиқ ва манфаатли мулоқотлар олиб борилмоқда.

 rsszugrsdzrpoldrold.jpg