“Тиллакори мадрасаси дунёдаги энг гўзал ва машҳур обидалардан бири”

Тиллакори мадрасаси дунёдаги энг гўзал ва машҳур обидалардан бири

 

olrolorl.jpg

 

Ҳиндистоннинг машҳур «The Hindustan Times» газетаси ислом оламидаги энг  гўзал ва маҳобатли обидаларга бағишланган мақолани эълон қилди.  Унда  Самарқанд шаҳридаги  Тиллакори мадрасаси ва масжиди ҳақида сўз боради.

“Машҳур Регистон майдонининг энг йирик ва гўзал меъморий  обидаси бўлган Тиллакори мадрасасининг қурилиши 1660 йилда  якунланган. Унинг номи ушбу мажмуа ичидаги масжид гумбазининг зарҳал безаклари сабабли “тилла билан қопланган”, деган маънони билдиради.

 Баланд дарахтлар билан ўралган  ҳовлидан оч-кўк ва тилла рангда безатилган масжидга ўтилади, мармар меҳробнинг нақшлари эса Мовароуннаҳр машҳур меъморчилик анъаналарининг ажойиб намунасидир”, – дейилади мақолада.

«The Hindustan Times» газетаси шунингдек, ал-Ҳарам (Макка, Саудия Арабистони), Мовий масжид (Истамбул, Туркия), Жомеъ масжиди (Деҳли, Ҳиндистон),  шайх Зайд масжиди (Абу-Даби, БАА), Мескита (Кордоба жомеъ масжиди, Испания) каби энг машҳур исломий  обидалар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этган.

 

saplpolorl.jpg