Техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

Илғор касбий маҳорат техникумлари негизида “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилиб, мактаб ўқувчиларини эрта босқичданоқ замонавий ва талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш мақсад қилинган.
Энг аҳамиятли янгиликлардан бири — 2026/2027 ўқув йилиданехникум ўқувчиларига стипендия тўлаш амалиётининг йўлга қўйилиши ҳисобланади. Бу таълим олувчиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан бирга, касбий таълимнинг нуфузини ҳам оширади.
Бундан ташқари, ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш маркази ташкил этилиб, меҳнат бозорида расман тан олинадиган сертификатлар бериш тизими жорий этилади. Бу эса ёш мутахассисларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Умуман олганда, мазкур ислоҳотлар касбий таълимни янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодиётни малакали кадрлар билан таъминлаш ва ёшларнинг барқарор бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс ёндашувни ифода этади.