Ташаббуслар марафони

Ташаббуслар марафони

 

rardldlllri.jpg

 

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” доирасида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли рағбатлантирувчи, интеллектуал ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб илк бор йирик қамровдаги “Ташаббуслар марафони” ўтказилмоқда.

Мазкур марафон ёшлар учун илм-фан, замонавий кўникмалар, нетворкинг, истиқболли стартап лойиҳаларни ривожлантириш ва грантлар имкониятини ягона майдонда жамлаган йирик платформа ҳисобланади. Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги 20 дан ортиқ истиқболли лойиҳалар орқали ёшларга бевосита тақдим этилаётган ушбу марафон ўз ғоясига эга ёшлар учун ҳақиқий имкониятлар эшигини очади.