Тарихий марра: 5 миллион тонна пахта ҳосили

Тарихий марра: 5 миллион тонна пахта ҳосили

 

risunok3ldodlodssgssgs789789789nsggs678678gnsngs.jpg

 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тарихида янги саҳифа очилди — мамлакатимизда пахта терими бўйича мисли кўрилмаган кўрсаткич, 5 миллион тонналик улкан марра забт этилди. Бу соҳа тарихида илгари кузатилмаган мутлақ рекорд натижадир.

Ушбу тарихий натижа тасодиф эмас, балки Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қишлоқ хўжалигини тубдан модернизация қилиш бўйича кўрсатилган мустаҳкам сиёсий ирода ва тизимли меҳнатнинг амалий маҳсули десак янглишмаган бўламиз.

Бу муваффақият ортида қандай ислоҳотлар ётибди?

Мажбурий меҳнатга тўлиқ чек қўйилиши: Қишлоқ хўжалигига бозор тамойилларининг кириб келиши ва теримчилар меҳнатининг муносиб рағбатлантирилиши инсон омилига бўлган ёндашувни буткул ўзгартирди. Жорий йилда ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ёрдамида 30–35 кунда йиғиб олингани қайд этилди. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида механизациялаштириш даражаси 100 фоизга етказилди.