Тарихий буюм ҳадя қилинди

Тарихий буюм ҳадя қилинди

  vvavavavavav.jpg

       Тошкент шаҳрида ўтказилган «Буюк ўтмиш мероси — маърифатли келажак асоси» форуми доирасида Ислом цивилизацияси марказига Британиядан келган ноёб экспонатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. Ноёб экспонатлар орасида MOMTAZ ISLAMIC ART коллекциясидан XVIII аср бошларига оид ноёб артефакт ҳам тақдим этилди. 

       Сафавийлар даврида Эрон ҳунармандлари томонидан ишланган ушбу артефакт — ўйма пўлатдан ясалган қанд учун маросимий болта ҳисобланади. Узунлиги 31 см.га яқин бўлган буюм ўша даврда тўй ва тантаналарда ширинликлар олиб кириш, зиёфатларни безашда қўлланилган. У нафақат маиший буюм, балки ўша давр маданий анъаналари ва турмуш тарзининг муҳим белгиси сифатида катта аҳамиятга эга.