Танишув дарслари ва ўқув-семинарлар давом этмоқда

Танишув дарслари ва  ўқув-семинарлар давом этмоқда

venopyapeaolpgsdlorpkuypimkupfu.jpg

Имом-хатибларни юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида ташкил этилаётган танишув дарслари, ўқув-семинарлар давом этмоқда.

 

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг бир гуруҳ имом-хатиблари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди.

 

Ташриф аввалида имом-хатиблар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилиб, унда Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов томонидан Имом Бухорийнинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси ва ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маъруза қилинди.

 

Шундан сўнг, меҳмонларга Ҳадис илми мактабида ўқитувчи ва талабалар учун давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан яратиб берилган шарт-шароитлар билан таништириш асносида ушбу олийгоҳнинг ташкил этилиш мақсадлари ва келажакда кутилаётган натижалар, ўқитишдаги ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот берилди.

 

Ташриф якунида Қашқадарё вилояти имом-хатиблари юртимизда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини янада теран англаганликларини эътироф этишди.

vngpyukpvkrpgslsdaleviuykmuy.jpg