Таъмирлашни сулолавий усталар амалга оширмоқда
Таъмирлашни сулолавий усталар амалга оширмоқда

Бухородаги «Мир Араб» мадрасасининг биноларини қуриш ва тиклаш ишлари давом этмоқда. Бу объект 2020 йилда Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти (ISESCO) томонидан “Ислом маданияти пойтахти” унвонига сазовор бўлган, тарихий ва маданий обидалари бутун дунёга машҳур шаҳарда жойлашганлиги учун уни таъмирлаш ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хавс Кабир кўчасида жойлашган Бухоро ихтисослаштирилган Маданият мактаб-интернатининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига берилган. Қурилиш ишлари «Когоннефтегазэнерго сервис» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Ушбу объектнинг олд қисмини Бухоро меъморчилик мактаби услубига хос равишда таъмирлаш тарихий оъбидаларини таъмирловчи сулолавий усталар томонидан амалга оширилмоқда. Уста Бахтиёр Бобомуродов, уста Таги Обиддинов ва уста Маъмур Мирзаевлар шулар жумласидандир.
Уста Баҳтиёр Бобомуродов томонидан 1980 йилларда Бухоро шаҳридаги Масжиди Калон, Минораи Калон тарихий обидалари таъмирлашишларида оталари Усто Очил Бобомуродов бошчилигида амалга оширган.

Усто Очил Бобомуродов 1998 йилларда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги «Исломсанъат» музейи ганчкорлик безак ишларида қатнашган. 2018 йилда Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган 7 пирлардан ҳисобланган Хўжа Маҳмуд Анжир Фагнавий зиёратгоҳида таъмирлаш-тиклаш ишларин амалга оширган. Ҳозирги кунда «ЮНЕСКО» нинг COMOS бўлими аъзосидир.
Уста Таги Обиддинов ва унинг ўғиллари томонидан Бухоро шахрида жойлашган “Файзиобод” масжидида, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Қизбиби”зиёратгоҳида ғамда Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳларида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб борган.
Уста Маъмур Мирзаев ва шогирдлари томонидан Бухоро вилоятидаги 7 пир лбидасида минора барпо этган, Бухоро шаҳридаги Имоми Хивси Кабир мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишларини бажарган.
Мазкур сулолавий усталар томонидан ҳозирги кунда объектнинг олд қисмида анъанавий услубда безак курилиш ишлари олиб борилмоқда.




