“Тамаддун, маданият ва маърифат”

“Тамаддун, маданият ва маърифат”

 

kecerpceprcyryke.jpg 

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан  “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остида "Маърифат карвони" тадбири ташкил этилди.

     Миллатимизнинг бош қўшиғи, мадхиямиз  қабул қилингандан бери давлат мадхияси Ватанимиз озодлигини, фаровонлигини ифодаси сифатида янграб келмоқда. Бу бетакрор таронани тинглаганда беихтиёр  қалбимизда энг жўшқин туйғулар жуш уради. 

    Мадҳиямизнинг ҳар бир сатри мустақил Ватанимизнинг маълум бир қиррасини намоён этади. Унда она диёримизнинг гўзал табиати, халқимизнинг азалий қадриятлари, қадимий ва бой тарихимиз, бугунги кун ва буюк келажагимиз тараннум этилади. Зотан,  ҳар биримиз бу  қўшиқни дилда сақлашимиз, меҳр ва муҳаббат ила куйлашимиз, авайлаб асрашимиз зарур.

     Президентимиз ташаббуслари билан  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида  жойларда турли учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

     Тадбирда давлат раҳбари  ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар хусусида видеоролик ҳам тақдим этилди.