Таълим муассасаларида “Мустақиллик соатлари

Таълим муассасаларида “Мустақиллик соатлари

 

avavpav.jpg

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Мустақиллик соатлари” юқори савияда ташкил этилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти,  ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур тадбирда таъкидланганидек, “Мустақиллик соатлари”ни мазмунан бой, таъсирчан ва ҳаётий руҳда ташкил этиш, уларда содда ва самарали усуллардан фойдаланиш муҳим. 

Бу тадбирларда замонавий педагогик ёндашувлар ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш бугунги куннинг асосий талаби. Қайд этилганидек, “Мустақиллик соати” шунчаки анъанавий машғулот эмас, балки ўқувчиларни ўйлашга, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундайдиган жонли маънавий-маърифий мулоқот майдонига айланади.