Тадбиркор 500 йиллик зиёратгоҳни ўз маблағидан қайтадан қурди

Тадбиркор 500 йиллик зиёратгоҳни ўз маблағидан қайтадан қурди

srthdjtshtsergrwgasegfarsegaerfw.jpg

Наманганлик тадбиркор Абдуназар Низомов отасининг васиятини бажариш учун 500 йиллик зиёратгоҳни қайтадан қурди. Абдуназарнинг айтишича, отаси Аъзамжон Низомов Ҳажга бориш учун йиғиб юрган маблағини эл-юртга нафи тегадиган ишларга сарфлашни васият қилади. Отахон 11 ой аввал 71 ёшида оламдан ўтган.

«Ўзим туғилиб-ўсган Чортоқ туманининг Короскон қишлоғида насаби пайғамбаримизга бориб тақаладиган азиз-авлиёлардан Саид Низомиддин Гўё Муҳаммад ва у кишининг авлодлари дафн этилган зиёратгоҳ бор. Охирги йилларда қаровсиз ҳолатга келиб қолганди. Шу ерни обод қилиш фикри туғилди. Ҳудудимиз туман прокурорининг секторига қарайди, бу режани улар ҳам қўллаб-қувватлаб, барча шароитларни яратиб беришди», — дейди тадбиркор.

Зиёратгоҳни қайта қуриш ва ҳозирги ҳолига келтириш учун 51 кун ва 300 миллион сўмга яқин маблағ кетди. Яна 100 миллион сўм жиҳозлар учун сарфланди. Қишлоқ аҳли ҳам четда тургани йўқ, ҳашарга чиқмаган қолмади ҳисоб.

Ҳозирги кунда халқ тилида «Толмозор» деб аталадиган мазкур манзилдан зиёратчиларнинг қадами узилмайди.

dyjdjsrgwerfgawefawegagawefaw.jpg

Биринчи галда Саид Низомиддин Гўё Муҳаммад ва у кишининг авлодлари дафн этилган қабрлар усти ёпилиб, кўркам айвон қурилди. Кейин таҳоратхона, тиловатхона, эҳсон хонаси ва ошхона барпо этилди. Ён-атрофга манзарали дарахтлар ва гуллар ўтқазилди, ҳордиқ учун сўри ва ўриндиқлар ўрнатилди.

Ўзини Саид Низомиддин Гўё Муҳаммаднинг авлоди сифатида таништирган Ҳожиакбар Аҳмедовнинг айтишича, бу зот 1491—1595 йилларда яшаб ўтган. Ўша пайтларда бу кишига тенг уламо бўлмаган. Ҳукмдорлар томонидан ҳадя қилинадиган маблағни йил давомида етим-есир, бева-бечораларни таомлантиришга сарфлагани, уларга таълим-тарбия бергани битилган.

Ҳозирги кунда халқ тилида «Толмозор» деб аталадиган мазкур манзилдан зиёратчиларнинг қадами узилмайди.