Табиатга эҳсон
Табиатга эҳсон

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан республика бўйлаб “Табиатга эҳсон” лойиҳаси ўтказилмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида мамлакатимиз бўйлаб 12 турдаги кўчат ва дарахт уруғлари аҳолига беминнат тарқатилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади юртимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик маданиятни юксалтириш ва ҳар бир фуқарони табиатга дахлдорлик ҳисси билан яшашга чорлашдан иборат.
Тадбир доирасида можжевелник, туя шарқ, катальпа, заранг, ясин, каштан, эман, олхўри, ўрик, гледчика, наъматак, жийда каби мевали ва манзарали дарахт уруғлари аҳолига беминнат тарқатилди.
Республикамиз ҳудудлари бўйлаб ўтказилаётган ушбу лойиҳа доирасида фуқаролар табиатни асраш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва келажак авлод учун соғлом экологик муҳит яратишга даъват этилмоқда. Бу каби акция ва лойиҳалар она табиатга кўмак бериш, яшилликни кенгайтиришга ҳисса қўшади.