“Сув келтирган элда азиз”
“Сув келтирган элда азиз”

Бугунги кунда республикада 31 млн нафардан ортиқ аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Сўнгги йилларда соҳага жалб қилинган сармоялар ҳажми 10 карра ошиб, 2.7 миллиард долларга етди. Натижада аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 2017 йилдаги 63 фоиздан қарийб 83 фоизга кўтарилди.
Сўнгги йилларда соҳага жалб қилинган сармоялар ҳажми 10 карра ошиб, 2.7 миллиард долларга етди. Натижада аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 2017 йилдаги 63 фоиздан қарийб 83 фоизга кўтарилди.
Келгуси йилларда ичимлик суви таъминотини 90 фоизга, шаҳарларда канализация хизмати қамровини 80 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун қўшимча яна 1.3 миллиард доллар инвестиция жалб этилиши кўзда тутилган. Албатта, бунинг замирида жуда катта машаққатли меҳнат, давлатнинг маблағлари ётади. Ўзбекистон ижтимоий мамлакат. Бу заминда қилинган ҳар бир ташаббус таг-замирида аввало халқ манфаатлари мужассам. Агарда буни рақамларда ифода этадиган бўлсак, келинг, узоққа бормайлик, сўнгги 8 йил давомида соҳани ривожлантириш учун 20 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиб, 36 минг км сув тармоқлари ва 3.5 мингдан ортиқ иншоотлар барпо этилди. Соҳада ислоҳотлар, янгиланишлар, қурилишлар давом этмоқда.