Шавкат Мирзиёев ташаббуси Ўзбекистоннинг бутун дунёга туҳфасидир
Шавкат Мирзиёев ташаббуси Ўзбекистоннинг бутун дунёга туҳфасидир

Ислом ҳамкорлик лигаси Тадқиқотлар бошқармаси директори Умар Абу Шаафнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан Ислом цивилизацияси марказининг яқинда очилиши ҳақидаги хабари бутун дунёга Ўзбекистоннинг буюк исломий мероси борлиги ва уни барча инсоният кўриши кераклиги ҳақида очиқ хабар бериш демакдир.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини қуриш ташаббусини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан эълон қилган ва бу — Ўзбекистоннинг бутун дунёга туҳфасидир.
Марказни айланиб чиқдим. Марказ жуда чиройли, у йирик исломий-маърифий мажмуа бўлиб, бутун дунё учун очиқ. Иншааллоҳ, қайта ташриф буюраман ва бу ерда мавжуд бўлган ноёб экспонатлар билан янада чуқурроқ танишиб, уларнинг барчасидан фойдаланаман. Чунки улар исломий мерос ва цивилизациянинг ҳақиқий намунасидир ва бундан барча инсоният наф кўради.
Бутун дунёга Ўзбекистоннинг буюк исломий мероси борлиги ва уни барча инсоният кўриши кераклиги ҳақида очиқ айтилди. Бу марказ ва унинг ғояси Президент Шавкат Мирзиёевнинг дунёга йўллаган хабари бўлиб, биз бундан фахрланамиз ва буни шараф деб биламиз.