Шавкат Мирзиёев Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон саммитида иштирок этади            
    
        
        
Шавкат Мирзиёев Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон саммитида иштирок этади
 

       Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3-4 ноябр кунлари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
       Тадбир давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мавжуд тафовутларни бартараф этиш, Ижтимоий ривожланиш тўғрисидаги Копенгаген декларациясининг мақсад ва тамойилларига содиқлик, шунингдек, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
       Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий стратегияларни такомиллаштириш ва жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолатли ва инклюзивлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.