Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ ар-Рабия бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдонига келди.
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ ар-Рабия бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдонига келди.
Саудиялик меҳмонларга Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши тарихи, мақсади ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот тақдим қилинди.
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ ар-Робия Ўзбекистоннинг маданий-маърифий жиҳатдан кўп асрлик ноёб ва бой меросга эга мамлакат эканлигини, VIIIасрдан бошлаб диний ва дунёвий фанларда таниқли мутафаккирлар, жумладан, имом Бухорий, имом Мотуридий, имом Насафий, шунингдек Муҳаммад Хоразмий ва Абу Райҳон Беруний каби олимлар етишиб чиққани эътироф этди.
Вазир Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида олиб бораётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда янги давр бошланганига алоҳида урғу берди. Жумладан, икки томонлама ҳамкорлик доирасида саудияликлар учун 2023 йил январь ойидан бошлаб виза режимининг бекор қилиниши алоҳида эътроф этилди.
Учрашувда алломалар меросини сақлаш ва ўрганиш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.






