"Саҳро садоси" III халқаро фестивали

"Саҳро садоси" III халқаро фестивали

 

vapvapvapvapvapvapyvyvyvyvy.jpg

       4-5 октябр кунлари Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани туризм ва маданий алмашинув марказига айланди. Бу ерда анъанавий "Саҳро садоси" III халқаро фестивали бўлиб ўтди.

      Бу тадбир Туризм қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Қорақалпоғистон Туризм бошқармаси ташаббусидир.

      Фестиваль  минтақанинг тарихий-маданий, зиёрат ва экологик туризмини оммалаштириш, шунингдек, қадимий Хоразм цивилизациясининг ноёб ёдгорликларига, ҳунармандчилик анъаналарига ва гастрономиясига эътиборни жалб қилиш мақсадида ўтказилди.

      "Икки кун давомида университет профессор-ўқитувчилари учун халқаро тренинглар, қадимий Тупроққалъа қўрғони ҳудудида тасвирий санъат танлови, миллий таомлар бўйича мусобақалар ҳамда манзарали Оқчакўл кўли қирғоғида катта концерт ташкил этилди.