Самолётдан космосга

Самолётдан космосга

 

vaporvpaarotvpartvapryvkepryvappyvapryvap.jpg

 

Европа космик агентлиги, Нидерландиянинг TNO тадқиқот ташкилоти ҳамда Германиянинг TESAT компанияси билан ҳамкорликда муҳим тажриба ўтказди: парвоз қилаётган самолёт билан геостационар орбитадаги сунъий йўлдош ўртасида барқарор лазер алоқасини ўрнатишга муваффақ бўлинди. Бунда маълумот узатиш тезлиги сониясига 2,6 гигабитга етди.

Синовлар Франциянинг Ним шаҳри ҳудудида ўтказилди. UltraAir оптик терминали билан жиҳозланган учиш аппарати Ердан тахминан 36 минг километр баландликда жойлашган геостационар Alphasat сунъий йўлдоши билан барқарор алоқа каналини йўлга қўйди. Лойиҳа иштирокчилари маълумотига кўра, сигнал сифати йўқолмасдан, уланиш бир неча дақиқа давомида барқарор сақланиб турган.