Самарқанднинг маънавий хазинаси
Самарқанднинг маънавий хазинаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 27 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзолаган.
Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Миср, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистондаги илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, «АлФурқон» фонди, Британия кутубхонаси, Лондондаги Ислом маданияти маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. «АлФурқон» фондининг қўлёзмаларга оид 117 та каталоги Ўзбекистонга олиб келинган.
Марказга шунингдек, Мисрдан 130 мингта ноёб қўлёзма асарларнинг электрон нусхалари келтирилди. Мисрдан 4 997 та, Туркиядан 614 та, жами 5 611 та китоб олиб келинди. Саудия Арабистони қўлёзма фондларидан Имом Бухорий асарларининг 34 та электрон нусхаси келтирилган.
Дарвоқе, марказ кутубхонасида Брайл ёзувидаги «Саҳиҳул Бухорий» китоби бор. Баҳоси 150 минг АҚШ долларига тенг, марказга хорижлик ҳамкорлар томонидан беминнат тақдим этилган энг замонавий нусха кўчириш асбоби ушбу ноёб китобларнинг нусхасини кўчириб, уларнинг электрон шаклини йиғиш имконини бермоқда.





