Самарқанддаги 8 та зиёратгоҳ фаолиятини қайта бошламоқда

Самарқанддаги 8 та зиёратгоҳ фаолиятини қайта бошламоқда

yeryupacfaucafyvyfvu.jpg

            Самарқанд вилоятидаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали тасарруфидаги саккиз зиёратгоҳ ва қадамжо иш фаолиятини бошлади. Улар -  Самарқанд шаҳридаги Хўжа Дониёр, Имом Мотуридий, Хўжа Абду Дарун, Ҳазрати Хизр, Мурод Авлиё зиёратгоҳи, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Руҳобод мақбараси, Хўжа Исъҳоқи Валий масжид-зиёратгоҳи, шунингдек, Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрор Валий, Хўжа Абду Берун, Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам, Жомбой туманидаги Шайх Худойдод Вали ва Булунғур туманидаги Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳларидир.

 Қадимий қадамжолар фаолиятини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда йўлга қўйиш мақсадида кириш-чиқиш жойларига пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар ўрнатилди.

Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи эса вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти билан келишилган ҳолда очилиши кўзда тутилган.

Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси ҳамда Ургут туманидаги Чор Чинор зиёратгоҳи «қизил» ҳудудда жойлашгани боис, уларнинг вақтинчалик фаолият олиб боришига рухсат этилмайди.