Самарқандда ЮНЕСКО янги Бош директори инагурация маросими

Самарқандда ЮНЕСКО янги Бош директори инагурация маросими

 

uckfcyukfykepfyvkapfyvap.jpg

 

       Самарқанд шаҳрида давом этаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг бугунги мажлислари давомида ташкилотга янги сайланган Бош директор Холид Аҳмад ал-Ананийнинг инагурация маросими ўтказилди.

       Шу йилнинг 6 октябрь куни ўтказлган ЮНЕСКО Ижроия қўмитасининг 222-сессиясида Бош директорликка овоз беришда мисрлик таниқли олим, сиёсий арбоб Холид Аҳмад ал-Ананий энг кўп овоз олган эди. 6 ноябрь куни эса Бош конференция 43-сессияси доирасида унинг номзоди ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари томонидан ҳам маъқулланди ва Аҳмад ал-Ананий ЮНЕСКОнинг Бош директори этиб сайланди. У ЮНЕСКОнинг 12-бош директори, араб миллатига мансуб илк раҳбари сифатида тарихда қоладиган бўлди.

       Маросимда Холид Аҳмад ал-Ананий тантанали қасамёд қилди ва ташкилот раҳбари сифатида амалга оширадиган ишлари, ЮНЕСКО мақсад ва анъаналаридан келиб чиқиб, олдига қўйган режалари ҳақида сўз юритди.  

       Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, ЮНЕСКО Бош директори Аҳмад ал-Ананийни табриклади ва Ўзбекистон раҳбарияти унинг ташкилот раҳбари сифатидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.