Самарқандда “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди очилди
Самарқандда “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди очилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Диний идора ишбошқарувчиси Рустам ҳожи Жамилов, Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадқулов, Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов ва масжид жамоати иштирок этишди.
Муфтий ҳазратлари масжиднинг янги биноси билан танишди ва йиғилган жамоат билан учрашиб тинчлик неъмати, шукроналик, ҳозирги шароитдан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартиб қоидалар асосида иш олиб бориш ҳақида тухталдилар. Ушбу масжиднинг бунёд этилишида бош қош бўлган ҳокимлик вакиллари ташкилотлар ва масжиднинг ҳодимлари, хай-саховат кўрсатган эҳсон парвар юртдошларимиз, усто ва ишчиларнинг хизматлари эътироф этилди.





