Самарқанд миниатюра мактабинчнг йирик вакили

Самарқанд миниатюра мактабинчнг йирик вакили

 

dxfjdfjhdfxgh.jpg 

XVI асрда яшаган Муҳаммад Мурод Самарқандий — мусаввир, Самарқанд миниатюра мактабинчнг йирик вакилидир. У ўзига хос услуби, юксак бадиий савиядаги асарлари билан Ўрта Осиёда миниатюра санъати ривожига катта ҳисса қўшган.

Муҳаммад Мурод Самарқандий Фирдавсийнинг «Шоҳнома» 1556 й. да кўчирилган нусхасини безаган 115 та миниатюраси, Саъдийнинг «Бўстон» (Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида) асарларига ишлаган миниатюралари бизгача етиб келган.

 Муҳаммад Мурод Самарқандий ижодида бадиий усулларни янгилашга интилган; анъанавий сюжет ва композициялар тузилишидан қочган мусаввир кескин сюжетларни танлаб олиб (масалан ўзининг орқасидан оммани зулмга қарши эргаштира олган темирчи Кова қўзғолони, ўзининг бе-гунохлигини оловда синаш билан исботлаган Сиёвуш ва бошқалар), кишиларнинг қиёфаларини таъсирчан руҳий ҳолатда бера олган.

Мусаввир  кам шакллар орқали қўшинлар, уларнинг саркардалари ўртасидаги қизғин жанг лавҳаларини яратишга эришган. Унинг асарлари кенг бўёкдар гаммасида ёрқин ранглар билан бир қаторда уларнинг хилмахил тусларидан ҳам фойдаланилган. Шунингдек  мусаввирнинг ҳар бир асар учун алоҳида қатъий ранглар уйғунлигини танлаб олиши диққатга сазовор.