Самарқанд глобал конференцияси

Самарқанд глобал конференцияси

 

apryvaryenenyke775678678678proapproaporaproaporapeorap56u756756.jpg

 

Самарқандда ўтказилган Парламентлараро иттифоқ (ПИ) Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси биринчи иш кунида учта сессия ташкил этилиб, унда ёшлар ҳуқуқлари, рақамли макон ва иқлим ўзгариши масалалари муҳокама қилинди. Халқаро тадбирнинг иккинчи иш кунида яна учта сессия ташкил этилди.

“Ноаниқ келажак шароитида ёшларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва бандлигини таъминлаш” мавзусидаги сессияда иқтисодий ўзгаришлар ва меҳнат бозоридаги янги талаблар ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш, адолатли меҳнат шароитларини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришни талаб этаётгани қайд этилди.

Тақдимотларда ёшларнинг муносиб меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш, адолатли иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Парламентларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги роли кўриб чиқилди. Хусусан, муносиб меҳнат, тенгсизликни қисқартириш ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида парламентлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Муҳокама якунида ёшларнинг иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ва улар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.