“Самарқанд – Ҳамдўстлик маданий пойтахти”            
    
        
        
“Самарқанд – Ҳамдўстлик маданий пойтахти”
 
 
 
Мисрнинг “Еттинчи кун” нашрида “Самарқанд – Ҳамдўстлик маданий пойтахти” дастурининг тантанали очилиш маросими ёритилди. Мақолада таъкидланидек, Самарқанддаги мавжуд 483 моддий-маданий мерос объекти, осори атиқалар ва ёдгорликлар йил-ўн икки ой бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилиб туради.
Мақолада қадимий Буюк Ипак йўлидаги муҳим шаҳар, XIV-XV асрларда Темурийлар салтанати пойтахти бўлган Самарқанд Осиёдаги асосий маданий ва туризм марказларидан биридир. Бу кент бой тарихи, меъморий мўъжизалари ва маданий мероси билан машҳурлиги таъкидланган.
Йил давомида Самарқанд МДҲ маданият ва санъат намояндалари ижодий учрашувлари учун йирик майдонга айланган. Тадбирлар дастуридан мусиқачи ва санъаткорлар, ёзувчи ва рассомлар, олим ва спортчилар чиқиши ўрин олган. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар кўплаб ижодий учрашувлар, театр премьералари, мусиқий танловлар, таниқли эстрада хонандалари ва миллий қўшиқчилар ижросидаги санъат асарларидан баҳраманд бўлишади.
Маълумки, Самарқандга МДҲ маданий пойтахти мақоми Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари кенгаши қарори билан берилган.
2010 йилдан бошлаб тақдим этиб келинаётган ушбу фахрий мақом ҳар йили МДҲ шаҳарларидан бирига берилади.