“Саломатлик йўналишлари” дастури

“Саломатлик йўналишлари” дастури

 

ubuubzu.jpg

 

Тошкентда “Саломатлик йўналишлари” дастури доирасида амалий натижалар ва истиқболларга бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Соҳа вакиллари, тиббиёт соҳаси мутахассислари, педагоглар ва экспертлар иштирок этган ушбу тадбирда соғлом авлодни тарбиялаш, мактаб таълими тизимида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда замонавий интерактив ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

 “Саломатлик йўналишлари” дастурининг асосий мақсади ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш, тўғри овқатланиш кўникмаларини ривожлантириш ва экологик билимни оширишдан иборат. Дастур Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ўзбекистондаги “Nestlé” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда дастур Тошкент шаҳри, республикамизнинг 12 вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларида изчил жорий этиляпти. Ҳар йили 12 мингдан ортиқ ўқувчи соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва экологик маданият бўйича махсус дарслар, амалий машғулотлар ва интерактив лойиҳалар асосида билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.