Шайхул Азҳар олий мактаб талабаларига ўқув дарсликларини ҳадя қилди

Шайхул Азҳар олий мактаб талабаларига ўқув дарсликларини ҳадя қилди

sjhdtyjdyjkdhtsergasergasegre.jpg

Самарқанд шаҳрида 2020 йил 3-5 март кунлари ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция доирасида Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди.

 

Нуфузли меҳмон мактаб ўқитувчи ва талабалари учун яратилган шароитларни кўздан кечириш давомида унда ўқитиладиган баъзи фанлардан етишмайдиган дарсликларни мактабга ҳадя тариқасида юборишни айтган эди.

 

Куни кеча Ҳадис илми мактабига Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб ҳамда Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Муҳаммад Назир Ийад томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган 11 номдаги жами 324 дона ўқув дарсликлари етиб келди.

 

Ҳадис илми мактабнинг ҳар бир талабаси фойдаланиши учун қуйидаги ўқув дарсликлари 15 нусхадан етиб келди:

 

Абу Абдуллоҳ Исмоил Ал-Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китоби;

 

Муслим ибн Ҳажжожнинг “Саҳиҳи Муслим” китоби;

 

Абу Довуд Ас-Сижистонийнинг “Сунани Аби Довуд” китоби;

 

Абу Исо Ат-Термизийнинг “Сунани Ат-Термизий” китоби;

 

Аҳмад Ибн Шуайб Ан-Насоий “Сунани Ан-Насоий” китоби;

 

Ибн Можа Ал-Қазвиний “Сунани Ибн Можа” китоби;

 

Абу Муҳаммад Ад-Доримий “Сунани ад-Доримий” китоби;

 

Доктор Аҳмад Муъид Абдулкаримнинг “Илал ал-ҳадис” китоби;

 

Доктор Абдулмаҳдий Абдулқодир Абдулҳодийнинг “Туруқ тахриж ҳадиси Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ва туруқ таҳриж ақвал ас-саҳоба ва ат-тобиъин” китоби;

 

Доктор Ризо ибн Закарийя Ал-азҳарийнинг “Ал-иршод ила ал-кайфия дирасатул асонид” китоби;

 

Аҳмад Муҳрим аш-шайх Ножийнинг “Ад-довъу ал-ломиъ ал-мубин ан маноҳиж ал-муҳаддисин” китоби.

 

Мактаб ўқитувчи ва талабалари иштирокида мазкур китобларнинг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Мактаб ректори О.Юсупов китобларнинг таркиби, муаллифлари ва китоблар нашрларидаги ўзига хос хусусиятлар ҳақида маълумот берди. Талабалар ҳадя тариқасида юборилган ўқув дарсликларини кўздан кечирар экан, улар ушбу китоблардан тўлиқонли фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассис кадрлар бўлиб етишиб чиқиш учун хизмат қилишига ишонч билдиришди.

 

Мазкур китоблар мактаб ўқитувчи ва талабалари учун ҳажми жиҳатидан беқиёс, аҳамияти жиҳатидан энг сермазмун манба бўлиб хизмат қилади.