«Шайх Хованди Тоҳур» мақбараси

«Шайх Хованди Тоҳур» мақбараси

sthdhtyejuyrkrukdtertrg.jpg

Шайх хованди Тоҳур мажмуаси — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (15-19 асрлар). Шайх Хованди Тоҳур мақбараси (19 асрда кўҳна пойдевори устига қайта қурилган), зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Безаксиз, ички деворлари чуқур равоқли, дарчаларига кошинкори панжаралар ўрнатилган; хоналар гумбазлар билан ёпилган, гўрхонанинг қўшқаватли гумбази 12 қиррали асосга ўрнатилган. Кейинроқ атрофига чиллахона, Юнусхон мақбараси (15 асрда) қурилган. Уч масжид биноси, минора, Эшон қули додҳо мадрасаси сақланмаган.

Тарихий манбаларда зикр этилишича, Шайх Хованд Тоҳур илоҳиёт ва тариқат илмининг йирик намояндаларидан бири бўлган. Бу зотнинг оталари асли Бўстонлиқ туманидаги Боғистон қишлоғидан бўлиб, ўз давридаги машҳур мутасаввиф Шайх Умар Боғистонийдир. Шайх Хованд Тоҳур илоҳиёт ва тариқат илмининг илк сабоқларини ўз падари бузрукворларидан олган.

fyuklfuykllkdetjhdthshrgh.jpg

Шайх Хованд Тоҳур 1355 йилда вафот этиб, ҳозирги Шайхонтоҳур мақбараси қад кўтарган жойга дафн этилган. Шайх дафн этилган мозор зиёратгоҳга айланган. Мақбаранинг чап томонидаги тош қотиб қолган сарв дарахти бу ер дастлаб усти очиқ қабр бўлганлигидан далолатдир.

XV асрнинг иккинчи ярмида Хожа Аҳрор Валий Шайх Хованд Тоҳур қабрлари устига мақбара қурдиради. Маълумот учун, Хожа Аҳрор Валийнинг оналари Хожа Довуднинг қизлари бўлган. Хожа Довуд эса Шайх Хованд Тоҳурнинг ўғиллари эди. Аммо мазкур мақбара замонлар ўтиши билан нураб, бизгача етиб келмаган. Ҳозирги мақбара эса эски мақбаранинг тарихи ва лойиҳаси асосида XIX асрда қайтадан қуриб тикланган. Бу табаррук гўша бугунги кунда обод мажмуага айлантирилган.

fyuklfuykllkdetjhdthshrgh.jpg

cddcdvfgbgfnfhnmfmjm.jpg

Зиёратгоҳ қабр атрофида юзага келган яна бир диққатга сазовор ёдгорлик бинолари мажмуаси XV—XIX асрларга оид Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) мажмуасидир. Мажмуа тасаввуфга оид кўплаб асарлар муаллифи, 756/1355 йилда вафот этган тошкентлик шайх қабри атрофида юзага келди.