Шахсга доир маълумотлар ҳимоя қилиниш масъулияти

Шахсга доир маълумотлар ҳимоя қилиниш масъулияти

 

ykvkenvkaernvkerkvyuerkyerky.jpg

 

     Сенат ялпи мажлисида маъқулланган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун халқаро онлайн тўлов тизимларининг мамлакатимизда фаолият юритишини енгиллаштиришга қаратилган.  

     Қонунчиликда шахсга доир маълумотлар билан боғлиқ ҳолатлар юз берганда чора кўриш тизими мавжуд. Қолаверса, ҳар бир шахсда ўзи билан боғлиқ маълумотлар бўйича масъулият борлиги, офертага рухсат бериш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.

     Эндиликда қонунда фақат айрим турдаги шахсга доир маълумотлар (биометрик, генетик ҳамда телекоммуникация хизматлари билан боғлиқ маълумотлар) Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шартлиги белгиланмоқда.  

     Бошқа маълумотларни чет элга узатиш ва сақлаш учун аниқ хавфсизлик талаблари жорий этилиб, Вазирлар Маҳкамасига шахсга доир маълумотлар хавфсизлиги таъминланган давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ваколати берилмоқда.