Саховатпешаларнинг хайрияси

Саховатпешаларнинг хайрияси

 ftjdyjsrhsergawefaefsr4t.jpg

Рамазон ойи муносабати билан Тошкент туманидаги "Абдуллоҳ ибн Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Ғуломиддин домла бошчилигидаги саховатпеша инсонлар тумандаги 400 нафарга яқин эҳтиёжманд оилага жами 370 000 000 сўмлик 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 70 000 000 сўм нақд пулни хайрия тариқасида тарқатишди.

edje6hujs45tgysrtgsaweaw.jpg

Шунингдек, Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Сарке” ва “Маданият” мҳаллаларида яшовчи 50 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 620.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Бу ишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Тошкент туманидаги “Мирхалил ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла бош қўшиб, саховатпеша ҳомийларни жалб қилди.

ed7kj7ekey6thsegtsertgsaweaw.jpg

Бундай хайрия ва саҳоват ишлари Рамазони шарифнинг ҳар кунида бўлмоқда, яхшилар сафи бунданам кўпаяверсин!