Рақамли авлод қизлари

Рақамли авлод қизлари

 

vapravprapraprap.jpg

 

      Президентимизнинг “Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бу йил танлов такомиллаштирилди. Яъни рақамли технологиялар, контентлар яратиш билан боғлиқ замонавий касбларни эгаллашга иштиёқи баланд бўлган ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, саралаб олиш мақсад қилинди.

     Шу туфайли эндиликда “Рақамли авлод қизлари” танлови ҳам мазкур ташаббус доирасида ўтказилади ва танлов ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади. Қувонарлиси Тошкент вилоятида бу йилги танловда қатнашиш учун 8 минг 10 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган. Номзодлар томонидан таълим йўналишида 2 минг 780 лойиҳа, сунъий интеллект бўйича 2 минг 300 лойиҳа, иқлим ўзгариши борасида 1 минг 50 лойиҳа ва яшил иқтисодиёт йўналишга оид 1 минг 880 лойиҳа тақдим этилди. Иштирокчилар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар, АКТ соҳасига қизиқувчи талабалар бор.

     “Рақамли авлод қизлари” Республика танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилмоқда. Шу пайтгача унда 100 минг нафардан зиёд номзодлар қатнашган. Танловда иштирокчилар асосан 16–20 ва 21–30 ёш тоифаларида ўз билим ва тажрибаларини синовдан ўтказмоқда.

      Танлов қатнашчиларининг лойиҳалари соҳа мутахассислари, мактаб ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан баҳолаб борилмоқда. Ўтган йил ноябрь ойида танловнинг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтган эди. Ушбу босқичда энг яхши деб топилган ва юқори баҳоланган 121 нафар иштирокчи лойиҳаси вилоят босқичига тавсия этилган.