Президентнинг парламентга мурожаати моҳиятига бағишланди

Президентнинг парламентга мурожаати моҳиятига бағишланди

argsrthshtsrthsrjtsjsrgaeawef.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йилда эришилган ютуқлар ва 2021 йилги режалар батафсил баён қилинган.

 

Давлатимиз раҳбари, жумладан  мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз кераклигини алоҳида уқтирди.

 

2021 йилда халқимизнинг маданий-маърифий ҳаётини юксалтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

 

21 январда Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясида бўлиб ўтган тадбир Президентнинг парламентга мурожаати моҳиятига бағишланди.

srtghdrthjtydkdserjtjusystwaer.jpg

Тадбирда Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети профессори,  фалсафа фанлари доктори И.Саифназаров  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган янги ғоялар мазмун-моҳияти, белгиланган улуғвор вазифаларни амалга ошириш юзасидан кўрилаётган чоралар, шу жумладан Дирекция жамоасининг халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссалари  ҳақида батафсил маъруза қилди ва тўпланганларнинг саволларига жавоб берди.

dyujdjrdsyhseyyifidthy5.jpg

dsrjdtysrrgeshyjikfdkhjsrh.jpg