Президентлар нутқидан иқтибослар
Президентлар энг муҳими ҳақида
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази - дунёдаги энг гўзал музей.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази - дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом цивилизацияси маркази — Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган илмий-маърифий мажмуа.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом цивилизацияси маркази – Учинчи Ренессанснинг сўнмас маёғи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом цивилизацияси маркази — бу ўтмишдан нафақат ғурур, балки келажакка йўл очаётган миллий маърифат мажмуаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом цивилизацияси маркази – мамлакатимизнинг уч минг йиллик шонли тарихи ва бой маданиятининг, Янги Ўзбекистон имкониятларининг ёрқин кўзгуси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ўзбекистон улуғ тарихга эга. Буюк аждодларимиз томонидан яратилган илмий ва маданий мерос инсоният тарихида ўчмас из қолдирган. Улар билан дунё ҳамжамиятини хабардор қилишда ушбу марказнинг ўрни беқиёс бўлишига ишонама.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Марказ билан танишган одам ана шу тарихни яққол кўриб, ислом дини, бу аввало, тинчлик, тараққиёт ва бағрикенглик дини эканини, ўзбек халқининг дунё тамаддунига қўшган буюк ҳиссасини англайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини – аслида илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир. Биз барпо этаётган марказнинг бош ғояси, асоси ҳам шу. Энг муҳим томони – юртимиздаги ислом маданияти билан боғлиқ бир неча минг йиллик қадимий ўтмиш бир жойда – мана шу мажмуада мужассам бўлади. Марказ билан танишган одам ана шу тарихни яққол кўриб, ислом дини, бу аввало, тинчлик, тараққиёт ва бағрикенглик дини эканини, ўзбек халқининг дунё тамаддунига қўшган буюк ҳиссасини англайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази оддий инфратузилма объекти ёки маданий сиёсат рамзи эмас. Бу Ўзбекистон раҳбарининг замонавий глобал таҳдидларга қарши онгли сивилизатсиявий жавобидир. Ислом олами тарихида илк бор цивилизацияларнинг ҳақиқий мулоқоти учун бундай кенг кўламли доимий платформа яратилди.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси марказида бўлиб, мамлакат раҳбариятининг ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий қадриятларини асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга содиқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев
Марказ XXI асрнинг янги типдаги цивилизация институтидир. Бу ерда тарихий билим рақамли технологиялар билан боғланади, қўлёзмалар глобал рақамли манбаларга айланади, музей илмий лаборатория хусусиятларига эга бўлади, миллий мерос халқаро мулоқот ва ўзаро тушуниш асосига айланади.
Финляндия Президенти Александр Стубб
Ислом цивилизацияси маркази билан танишув менда катта таассурот қолдирди. Инсониятнинг кўплаб илмий ва маданий ютуқлари айнан шу ерда пайдо бўлган. Афсуски, алгебра ва тиббиётга оид фундаментал асарлар айнан шу заминда пайдо бўлганини дунёдаги ҳамма ҳам билавермайди. Бу ташриф мени руҳлантирди ва Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятига бўлган ишончимни мустаҳкамлади.
Парагвай Президенти Сантяго Пеня
Ўзбекистон тарихи ҳақиқатан ҳам беқиёс. У беш минг йиллик тараққиётни ўз ичига олган улкан цивилизациядир. Бир миллатни англаш учун унинг тарихини билиш керак, бу ерда эса тарих жуда бой. Инсоният цивилизациясига улкан ҳисса қўшган кўплаб илмий ва маданий ютуқлар айнан шу заминдан келиб чиққан. Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — унинг тарихий мероси, илмий ютуқлари ва маданий цивилизациясидир. Масалан, алгебра ёки тиббиёт соҳасидаги илк мукаммал илмий асослар шу юртдан келиб чиққанини кўпчилик билмайди. Парагвай Ўзбекистон билан келгусидаги истиқболли ҳамкорликка тайёр.
Парагвай Президенти Сантяго Пеня
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Энг йирик ислом цивилизацияси музейи” номинацияси бўйича расман Гиннес рекордлар китобига киритилди.




