“Президент олимпиадаси” бошланди

“Президент олимпиадаси” бошланди

 

kvpynkyeykenyekryer.jpg

 

      Пойтахтимизда янгича тизимда ташкил этилиши йўлга қўйилган “Президент олимпиадаси” мусобақаларининг финал босқичи баҳслари бошланди.

       Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, тегишли спорт федерациялари ҳамда ўйинларни ўтказиш ташкилий қўмитаси аъзолари “Президент олимпиадаси”да иштирок этадиган ҳудудий жамоаларни тантанали кутиб олишди.

       Ўйинлар низомига мувофиқ Олимпия шаҳарчасида бокс, эркин ва аёллар кураши, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турлари марказида оғир атлетика, гимнастикага ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари мактабида бадиий гимнастика мусобақаларининг илк беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақаларда 15-17 ёшдаги мамлакатимизнинг ёш ва умидли спортчилари иштирок этмоқда.

       Уч босқичдан иборат “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақа босқичида 6 минг 500 нафардан зиёд ҳамда Тошкент шаҳар босқичида 800 нафарга яқин спортчилар иштирок этди. Уларнинг 517 нафари “Президент олимпиадаси”да қатнашаётганлиги ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя этадиган маҳоратли спортчиларимиз захирасига яна юзлаб талантлар келиб қўшилаётганлигидан далолатдир.