Президент маданият ва санъат ходимларини табриклади
Президент маданият ва санъат ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев 15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини табриклади..
Президент сўнгги йилларда маданият ва санъат тизимини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.
Кейинги йилларда 2 та театр, 19 та маданият маркази, 16 та музей, 20 та мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олийгоҳ ташкил этилди, 125 та тарихий-маданий мерос объектида асраш ва тиклаш ишлари бажарилди.
Ўтган йили давлат буюртмаси асосида 123 та кинофильм тайёрланди, 35 нафар ходим уй-жой билан таъминланди, иш ҳақи ўртача 35 фоизга оширилди.