Параосиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

Параосиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

 

risunok1lolrollggs66786786786gsgnsngsengs678657856gs.jpg

9-24 октябрь кунлари Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтган V Параосиё ўйинларида иштирок этган мамлакатимизнинг матонатли паралимпиячилари юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ушбу нуфузли мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Шу муносабат билан бу ерга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, паралимпиячиларимизнинг ота-оналари, журналистлар йиғилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ва бошқалар қатнашди.

Маросимда Сенат Раиси Танзила Норбоева Президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.

Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 11 спорт дастурида иштирок этиб, улар орасида пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара пауэрлифтинг, пара таэквондо ва пара велоспорт турлари бўйича ўтказилган шиддатли беллашувларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жами 145 та медалга сазовор бўлди.

Зеро, ирода ва матонат тимсоли бўлган спортчиларимизга яратилаётган шароит, жисмоний тарбия ва спортнинг янада оммалашиши борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ютуқлар салмоғи юксак бўлишига замин яратиши тайин.