Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади            
    
        
        
Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади
 
 
 
         Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов бошчилигидаги делегация  Озарбайжон  Республикаси  Миллий илмлар академияси  президенти Иса Ҳабибейлининг таклифига кўра, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 90 йиллигига бағишланган тантанали  маросим ва бошқа қатор тадбирларда иштирок этди.
         Ташриф доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  давлат университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов  Озарбайжон Республикаси Миллий илмлар академиясининг Имомиддин Низомий номидаги  Тилшунослик институти илмий жамоаси томонидан тайёрланган Маҳмуд Қошғарийнинг "Девони луғотит-турк" асари тақдимотида иштирок этди.  Мазкур нашр 1937 йилда ўзбек маърифатпарвар жадиди Холид Саидхўжаев томонидан  озарбайжон тилига таржима қилинган матн асосида тайёрланган.
                Саидхўжаев 1918 йил жадидчилик ҳаракатига қарши қатлиом бошланганда Ўзбекистондан Озарбайжонга кўчган. Бироқ 1937 йилда мустабид тузумнинг қатағнига учраб, отувга ҳукм қилинган. 
         Қайд этиш жоизки, Саидхўжаевнинг ушбу таржимаси қарийб 100 йил давомида номаълум бўлиб, у узоқ илмий изланишлар самарасидир. Ш. Сирожиддинов барча ўзбек зиёлилари номидан институт жамоасини бу муваффақият билан табриклаб,  мазкур нашр дунё туркшунослигида янги тадқиқотларга туртки бериши шубҳасизлигини таъкидлади.