Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади

Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади

 

uldlrdlrdlrd.jpg

 

Президент Шавкат Мирзиёев онкологик ва гематологик тиббий ёрдам ва паллиатив хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, давлат тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, оғир касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, онкологик, гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, паллиатив ва хоспис хизматларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.

Тақдимотда саратон касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

2026-2030 йилларда бундай касалликларни эрта босқичларда аниқлаш улушини амалдаги 30-40 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилган. Беморга ташхис қўйилган вақтдан трансплантация амалиётигача бўлган муддатни 6 ойдан 3 ойгача қисқартириш чоралари кўрилади.