Олтин қуймалари нархи рекорд даражага кўтарилди

Олтин қуймалари нархи рекорд даражага кўтарилди

fyvapfvyapfvyapfvapyfvapyvfapyfvapfyvvapf.jpg 

 

Сўнгги бир йилда Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи қарийб икки баробар қимматлади.

Марказий банк 2026 йил 3 март кун мамлакатда олтин қуймалари нархини янгилади. Натижада олтин қуймалари нархи рекордга кўтарилди. 5 граммлик қуйма биринчи марта 10 миллион 864 минг сўмга чиқди. Бу 29 январдаги рекордни янгилади. 

100 граммлик қуйма 217 миллион 281 минг сўм. Ушбу қуйма 2025 йил январда 116,6 миллион сўмга сотувда эди. Қайд этилишича, бир йилдан бироз кўпроқ вақт ичида қуймалар нархи қарийб икки баробарга ошган. Олтин қуймаларини банклардан харид қилиш ва қайта сотиш мумкин. Банклар қайтариб сотиб олишда қуйманинг қадоғи бутлигига қараб, реал нархдан 4–5 фоиз пастроқ нархда таклиф қилади. Бу тизим инвестор ва қимматбаҳо металл ишқибозлари учун қулай имкониятлар яратади. 

Олтин қуймалари нархининг рекорд даражага кўтарилиши нафақат глобал ва маҳаллий иқтисодий омиллар, балки аҳоли ва инвесторлар ўртасида қимматбаҳо металларга талабнинг ошиши билан ҳам боғлиқ. Бу ҳолат банклар ва молия институтлари учун ҳам қимматбаҳо металл бозорида юқори ликвидлик ва инвестиция имкониятларини таъминламоқда.