Олийгоҳ битирувчилари амалиёт ўташи ва ишга жойлашуви рақамлаштирилади

Олийгоҳ битирувчилари амалиёт ўташи ва ишга жойлашуви рақамлаштирилади

vafufyvfyvfcyvfyvfyv.jpg

     Ҳукуматнинг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори билан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчилари амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизими рақамлаштирилади.

     Низомга кўра, таълим муассасалари ҳар йили 1 октябргача Ягона миллий меҳнат тизимидаги корхоналарга битирувчилар амалиётини ўтказиш бўйича сўров юборади. Амалиёт шартномалари бошланишидан камида уч ҳафта олдин платформа орқали расмийлаштирилади.

     Битирувчилар ҳақидаги маълумотлар якуний давлат аттестацияси натижаси асосида платформага киритилади. Корхоналар эса ҳар ойнинг 25-санасигача вакант лавозимлар ва зарур кадрлар бўйича маълумотни тизимга жойлаб боради.

      Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказилган битирувчилар платформада автоматик тарзда “бандлиги таъминланган” сифатида қайд этилади.

      Аввалроқ Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкинлиги белгиланганди.