Оксфордда "Ўзбекистон кунлари" ўтказилади

 

Оксфордда "Ўзбекистон кунлари" ўтказилади

 

 uafckacuacua.jpg

 

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий билан музокараларда «Ўзбекистон кунлари» тадбирини ўтказишга келиўди

Учрашувда Фарҳан Низомий Ўзбекистон бой маънавий, маданий ва илмий меросга эга эканини, ўзбек заминининг буюк аллома ва мутафаккирлари ислом цивилизацияси ва жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшганини таъкидлади. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг ихтисослашган муассасалари билан илмий-тадқиқот ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази фаолиятининг устувор йўналиши экани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги ўзгаришлар, мамлакатимизнинг халқаро майдонда, шу жумладан ислом оламидаги нуфузини ошириш бўйича ислоҳотлар юксак баҳоланди.

Томонлар қўшма илмий семинарлар ташкил этиш, Ўзбекистон илмий марказларидан тадқиқотчиларни Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига амалиёт ўташ учун юбориш, нодир қўлёзмаларнинг факсимил нусхаларини олиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Оксфорд марказида «Ўзбекистон кунлари» тадбирини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази 1985 йилда ислом ва мусулмон дунёси соҳасидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Марказда ўзбекистонлик тадқиқотчилар Имом Ал-Бухорий ва Имом Ат-Термизий номидаги махсус яратилган стипендия дастурлари доирасида мунтазам амалиёт ўташади.

«Дунё» АА