Ойдан кейинги “бекат” Марсми?
Ойдан кейинги “бекат” Марсми?

2 апрель куни NASA тўрт нафар астронавтни Ойга олиб борадиган Artemis II миссиясини учирди. Ернинг энг яқин қўшниси – Ой атрофида амалга ошириладиган бу саёҳат билан келажакда Ойга қўниш ва натижада у ерда база барпо этиш мақсад қилинмоқда.
NASA’нинг Artemis дастури йиллар давомида олиб борилган ишлар учун бугунгача тахминан 93 миллиард АҚШ доллари сарфланган. 54 йил олдин Америка Apollo миссияси билан Ой юзига биринчи инсонларни олиб чиқиб, тарихга кирган эди. Кўпчиликда жами олти бор парвоз амалга оширилгач, Ой космосда бажариладиган вазифалар рўйхатидан бутунлай чиқарилган деб ҳисобланаётган эди.
Ой бир вақтлар Ернинг бир қисми бўлганлиги сабабли, сайёранинг 4,5 миллиард йиллик тарихини сақлаб қолади. Тош қатламлари ҳаракати, шамол ва ёмғир каби бу ёзувни йўқ қиладиган омиллар мавжуд эмаслиги боис, Ой мукаммал вақт капсуласи сифатида ҳам қаралиши мумкин. Шунингдек, Руссел Ой Ернинг ажойиб архиви эканини айтган. У Ойнинг бошқа бир ҳудудидан олиб келинадиган янги тошлар тўплами ажойиб коллекция бўлишини айтган.