Нукусда “Медиа ҳафталик”

Нукусда “Медиа ҳафталик”

 

proparoparoyvapvparvaporvporzzzzzzzzzzzz.jpg

 

      Нукус шаҳридаги “Оққуш” мажмуасида мамлакатимизда йилнинг энг йирик ва муҳим таълимий-амалий лойиҳаси – “Медиа ҳафталик” давом этмоқда. Контент маркази томонидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши ҳамкорликда ташкил этилган тадбирнинг учинчи куни Ахборот хизмати раҳбарлари ва ходимларининг касбий билим даражаларини синаш тести билан бошланди.

      Шундан сўнг, Контент маркази мутахассислари мамлакатимиздаги таниқли журналист ва блогерлар томонидан “Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини ёритишнинг муҳим йўналишлари”, “Ахборот соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти”, “Медиахавфсизлик: SI даврида ахборот майдони ҳимояси ҳамда блогерларнинг рақамли гигиенаси”, “Ахборот хизмати фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI) ва очиқлик индекси”, “Коррупцияга қарши курашиш: ахборот хизматларининг роли ва очиқлик механизмлари” ва бошқа долзарб мавзуларда маърузалар тингланиб, тақдимотлар ўтказилди. 

      Машғулотлар якунида фаол иштирок этиб, билимларини оширган тележурналистлар, босма нашрлар, блогерлар ва давлат идоралари матбуот котибларига махсус сертификатлар топширилади. Шунингдек, ҳафталик якунида ҳудуддаги соҳа вакилларини қамраб олувчи йирик Медиа форум ташкил этилади.