Номоддий меросни асраш муқаддас бурчимиз

Номоддий меросни асраш   муқаддас бурчимиз

vykegnvgorvkgo.jpg

      Шу йилнинг йилнинг 29 май санасида Миллий мақом санъати республика кўрик-танлови биринчи марта Жиззах вилоятида ўтказилган эди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган мақом ансамбллари орасида мутлақ ғолибликни жиззахлик мақомчилар ансамбли қўлга киритганди.

     27-30 июнь кунлари эма вилоятнинг Зомин туманида илк маротаба II Халқаро мақом санъати фестивали бўлиб ўтади. Анжуманда 400 га яқин хорижий меҳмонлар ҳамда 1300 нафар маҳаллий иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда. II Халқаро мақом анжуманида турли ҳудудлардан тўрт йўналишдаги 20 нафар ғолиблар билан иштирок этади.

     Ушбу фестиваль давомида халқаро мусиқа ярмаркаси, мақом санъатига оид турли кўргазмалар, жумладан, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, фотосуратлар намойиши ҳамда ярмаркалар ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, тадбир доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади.