Ноёб санъат асарлари рақамлаштирилади

Ноёб санъат асарлари рақамлаштирилади

 

 aoraorapor.jpg

 

         Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти 2024-2026 йилларда Австрия Фанлар академиясининг “Volkswagen” жамғармаси молиявий кўмагида “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти фонотекаси – инфратузилма ва салоҳиятини яратиш бўйича” халқаро илмий-амалий лойиҳада иштирок этмоқда.

         Ушбу лойиҳанинг мақсади бир неча ўн йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг мусиқашунослари томонидан экспедиция жараёнида тўпланган ўзбек мусиқа мероси намуналаридан иборат аудиофонд ҳамда студия ёзувларини реставрация қилиш, рақамлаштириш, каталоглаш, сақлашдан иборатдир.

         Санъатшунослик институти нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёдаги энг биринчи илмий даргоҳлардан бири ҳисобланади. У 1928 йилда Самарқандда Фитрат ташаббуси билан очилган. Ўша вақтда институтда фақатгина мусиқа ва рақс санъати ўргатилган. 1930 йилдан институт Тошкентга кўчирилгач, йўналишлари кенгайиб борди. Институт фонотекасида 1930-40 йилларда ёзилган мусиқа намуналари, магнит ленталар бор.