Назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш вазифалари

Назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш вазифалари       

gn6gng.jpg

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги 5186-сон қарорида ислом цивилизацияси ва зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ислом цивилизацияси ва зиёрат туризми йўналишида гид-экскурсоводларни етиштириш бўйича Марказ ҳузурида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил эттш вазифаси белгилаб берилган.

         12 октябрда Президентнинг ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров раислишида бўлиб ўтган йиғилишда   Марказда етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

         Йиғилишда  Марказ илмий-тадқиқот ишлари бўйича директор ўринбосари И.Йўлдошев  ва     Марказ мутахассиси М.Жаббарованинг ҳисоботлари тингланди. Ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорда гид-таржимонларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Шунингдек, Туризм қўмитаси ҳамда олий таълим муассасалари мутахассислари билан ҳамкорликда гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларининг, ўқув базаси ҳамда ўқитувчи-профессорлар таркиби лойиҳаларини, Марказ музейининг гидлари  учун турли тилларда матнлар ишлаб чиқиш  вазифалари белгиланди.

 

 

 

 

.        -